Гипертония касаллиги мураккаб касалликлар сирасига киради. Ушбу хавфли касалликни эрта аниқлаш, профилактика қилиш, самарали даволаш муҳим ҳисобланади. Касаллик асоратларини бартараф этиш, кечишини енгиллаштириш ва бу орқали гипертония билан касалланган беморлар умрини узайтириш тиббиёт ходимлари олдидаги долзарб вазифа.

– Гипертония касаллигининг бошланиш симптомлари кўп ҳолларда оддий толиқиш белгиларига ўхшаб кетади, – дейди Республика шошилинч тез ёрдам илмий Маркази Бухоро филиали 1-шошилинч кардиология ва терапия бўлими мудири, олий тоифали шифокор Элберт Ҳамроев. – Шу сабабли кўпчилик беморлар илк бор ўз ташхисини тез ёрдам врачи хулосасидангина билиб  олади.  Фақатгина малакали терапия ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишгина узоқ муддатга қон босимини меъёрий даражада  ушлашни таъминлаши мумкин. Гипертонияга олиб келувчи факторлар 90 фоиз ҳолларда артериал гипертония сабабли номаълумлигича қолмоқда. Лекин артериал гипертония хавфини оширувчи факторлар маълум. Булар қон-томирлар атеросклерози, ирсий мойиллик, жинс (кўпроқ эркаклар касалланади), чекиш, ичиш, ортиқча тана вазни, туз, холестерин, ёғларни кўп истеъмол қилиш, қонда адреналин миқдорининг ошиши, туғма юрак нуқсонлари, баъзи бир дори воситаларини мунтазам истеъмол қилиш (яллиғланишга қарши ностероид  препаратлар, ҳомиладорликни олдини олувчи препаратлар, глюкокортикостероидлар)  кабилардир.

Гипертония касаллиги билан сайёрамиз аҳолисининг ҳар бешинчиси касалланмоқда. Қон босимининг организм томонидан назорат функцияси бузилиши билан бошланадиган гипертония касаллиги ички органларнинг турли касалликларига олиб келади. Артериал гипертония, инсон умрини  қисқартирувчи касалликлар, факторлар орасида биринчи ўринни эгаллаб, шунақа хавфли касалликлар яъни стенокардия, миокард инфаркти, мия инсультига сабаб бўлади.

Касалликни тўлиқ даволаш мумкин бўлмаса-да, артериал қон босимини  доимий назоратда ушлаш мумкин. Артериал гипертонияси бор беморлар ўз вақтида гипотензив терапия, соғлом турмуш тарзи, тегишли парҳезга риоя қилмаса касалликнинг миокард инфаркти, мия инсульти, юрак-қон томир етишмовчилиги, буйраклар етишмовчилиги каби хавфли асоратларига дучор бўлади.

Касалликни даволаш ва асоратларини олдини олиш учун ҳар бир  бемор ўзига-ўзи ёрдам кўрсатиши мумкин.  

Ҳар бир артериал гипертония билан касал бемор қон босимини тушириш ва бу билан юрак ишемик хавфини камайтириш учун ортиқча тана вазнини камайтириш, фаол ҳаёт тарзига риоя этиш, стрессларнинг организмга таъсирини камайтириш, парҳезга риоя қилиш, зарарли одатларни чеклаш, кўпроқ калийли овқатлар истеъмол қилиш (мева, сабзавотлар), доимий шифокор назоратида бўлиб, тавсияларини мунтазам қабул қилиш шарт.  

Шифокор бемор қон босими меъёрида бўлиб туришини таъминлаш учун беморга ўз вақтида тегишли ташхис қўйиши, қўшимча текширув усулларини ўтказиши (кўз туби, буйрак ва юрак функцияларини текшириш), антигипертензив терапия буюриши, юзага келиши мумкин бўлган асоратларни эрта аниқлаши ва бартараф этиши, зарур бўлганда соғломлаштириш муассасасига ётқизиш лозим.

Америка артериал гипертонияни назорат қилиш ва ўрганиш қўмитаси маълумотларига кўра, (2019 й) гипертония касаллиги бор беморларни мунтазам даволаш мия инсультларидан ўлим хавфини 54 фоизга, миокард инфарктидан ўлим хавфини 43 фоизга камайтиради.  Бунда юрак-қон томир хавфидан ўлим кўрсатгичи  20 фоизга, умумий ўлим кўрсатгичи 13 фоизга камаяди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гипертония билан касалланган беморлар шифокор назоратида бўлиши керак