Хоразмда ўтказилаётган “Гиламлар жилоси” халқаро кўргазма-фестивали доирасида миллий гиламчилик санъатига бағишланган ноёб кўргазма ўз ишини бошлади.

Кўргазмада мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган ҳунармандлар, дизайнерлар ва тадбиркорлар билан бир қаторда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистондан ташриф буюрган ҳунармандлар, соҳа олимлари ҳамда санъат мутахассислари қатнашади.Усталар ўз ноёб гилам намуналари билан иштирок этишмоқда.

Анъанавий нақшлар, табиий бўёқлар ва қўлда тўқилган дурдона асарлар томошабинларга ўзига хос маданий меросни ҳис қилиш имконини бераётир.

[gallery-25792]

Меҳмонлар эса миллий маҳсулотларга катта қизиқиш билдирмоқда ва усталар билан самимий суҳбатлашмоқда.

– Айтиш жоизки, юртингизнинг ҳар бир ҳудудида гиламчилик мактаби шаклланган,– дейди Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон миллий маданият маркази директори Акиф Марифли. –  Хоразм гиламлари нозик ва деталли нақшлари билан, Самарқанд усталари ипак гиламлардаги юқори маҳорати билан, Бухоро ва Қашқадарё мактаблари эса миллий гиламчилик анъаналарини бойитганлиги билан ажралиб туради.  Кўргазмага қўйилган гиламларни тамоша қилар экансиз, нақшларда ўтмиш, бугун ва келажак тасвирланганининг гувоҳи бўласиз. Уста ҳунармандларнинг маҳоратига қойил қолмасдан иложи йўқ.  

Хоразм гиламчилик санъати кўп асрлик тарихга эга бўлиб, археологик топилмалар милоддан аввалги биринчи минг йилликка оид гилам намунасини тасдиқлайди. Кўргазмада нафақат янги ишланмалар, балки қадимда тўқилган нодир ва қимматбаҳо гиламлар ҳам намойиш этилмоқда.

– Хоразм гиламчилик санъати – бу нафақат халқимиз тафаккури ва диди, балки унинг сабри, меҳнати ва бадиий дунёқарашининг кўзгусидир, – дейди хивалик гиламчи ҳунарманд Мадирим Маткаримов. – Бу ерда гилам тўқиш санъати милоддан аввалги даврлардаёқ шаклланган. Аждодларимиздан бизга қадар асраб-авайланган  бу анъаналар янги нафас, замонавий дизайн ва инновациялар билан бойитилмоқда.

Маълумот ўрнида: ҳозир Хоразм вилоятида 500 дан ортиқ ҳунарманд гиламдўзлик йўналишида  фаолият юритмоқда. Уларнинг маҳсулотлари нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда юқори талабга эга. Шу сабабдан халқаро тадбир ниҳоясида савдо-сотиқ, инвестиция ва қўшма ҳамкорлик лойиҳалари бўйича бир қатор шартнома ва битимлар имзоналиши кутилмоқда.  

“Гиламлар жилоси” халқаро кўргазма-фестивали доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.  

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Гиламда битилган тарих” кўргазмаси очилди