Ани пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилмоқда.

Хусусан, «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.  

— Бугунги кунда сув хўжалиги тизимида жами 73 та сув омбори ва сел-сув омбори, 1 минг 688 та насос станцияси, 49 та ГЭС ва бошқа объектлар мавжуд, — деди Қонунчилик палатаси депутати Равшан Бегматов. — Сув хўжалиги объектларининг аксарият қисмидан 40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда. Бу эса уларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш, техник соз ҳолатда сақлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашни талаб қилмоқда. Қонун лойиҳаси мамлакатимиздаги мавжуд сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва улардан ишончли фойдаланишга хизмат қилади.  

Қонун лойиҳасида гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш масалалари ўз аксини топмоқда. Ўтган даврда қонун лойиҳаси такомиллаштирилди. Биринчи ўқишга кирган пайтда 7 боб 35 моддадан иборат бўлган бўлса, иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида 4 та боб 34 та моддага келтирилди.  

Мажлисда қонун лойиҳасини моддама-модда муҳокама қилиш давомида халқ вакиллари лойиҳа бўйича бир қатор аниқлаштирувчи саволларни ўртага ташладилар. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан махсус давлат назорати органининг масъулияти ва ваколати оширилиши, иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервация қилиш ва тугатиш ишларида хавфсизлик бўйича назорат кучайтирилиши таъкидланди.  

Мажлисда савол-жавоб ва муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди