Бугунги кунда бутун дунёда электр энергиясига бўлган эҳтиёж кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу эса табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва унинг ўрнига муқобил энергия манбаларини кенг жорий қилиш талабини қўймоқда. Хусусан, қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларини қуриш бу борада муносиб ечим ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда ҳам “яшил” энергетикани ривожлантириш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда биргина гидроэнергетика соҳасида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани яққол мисолдир.  

Бугун пойтахтимизда Марказий Осиё ва Каспий минтақалари давлатлари мутахассислари, ишбилармонлари ва олимлари иштирокида ўтказилган “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” саккизинчи халқаро анжуманида гидроэнергетика соҳасининг ривожланиши ва истиқболдаги режалари ҳақида сўз юритилди.  

[gallery-16373]

Унда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари  Воҳиджон Аҳмаджонов, Россиянинг “Газпромбанк” АЖ  биринчи вице-президенти Олег Мельников, Лаосдаги “НТ1” энергетика компанияси бош директори ўринбосари Гуо Хайфенг ва бошқалар гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, соҳадаги янги инновацион технологиялар ва хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш ва бу борада ҳамкорлик  алоқаларини янада мустаҳкамлаш омилларини қайд этиб ўтди.  

Таъкидлаш жоизки, ушбу йирик анжуман гидроэнергетика йўналишида мамлакатимизда иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Унда иштирокчилар минтақалардаги гидроэнергетика соҳасининг ривожланиши ва тараққий этиши, гидроэнергетик иншоотларнинг қурилиши, модернизацияси, муаммо ва истиқболлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва узвий ҳамкорлик қилиш йўлида мулоқот қилади.  

Анжуманда  “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Нодирбек Ақчабоев “Ўзбекистон гидроэнергетикасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” мавзусида тақдимот қилди.  

–Республикамизда гидроэнергетикани янада ривожлантириш, мавжуд гидросалоҳиятдан унумли фойдаланиш бўйича муҳим тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, электр энергетика соҳасида экологик тоза энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳисобига изчил янги қувватлар ташкил этишни жадаллаштириш ҳамда амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич модернизация қилиш орқали 2030 йилда республикадаги гидроэлектр станциялари қувватини 4 999 МВтга етказиш кўзда тутилган. Бугунги нуфузли анжуманнинг ўтказилиши ҳам бу каби ишларда ўзаро ҳамкорликка кенг йўл очиб беради, – деди Н.Ақчабоев.  

Айтиш жоизки, мазкур халқаро тадбирда 20 га яқин давлатдан 200 нафардан зиёд мутахассис қатнашмоқда. Улар минтақавий энергия тақчиллиги шароитида ҚТЭМ трансформацияси йўналишлари, янги йирик ва ўрта гидроэлектр станцияларини қуриш тажрибалари, мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш борасидаги амалий ишлар, кичик ва микро ГЭСларни қуриш ҳамда давлат-хусусий шериклиги, энергияни сақлаш ҳамда “яшил” трансформация бўйича хориж тажрибаси, соҳадаги илғор инновациялар каби масалаларда тақдимотлар қилади ва фикр алмашади. Бундай мулоқот эса Марказий Осиё ва Каспий минтақалари давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.  

Шунингдек, анжуман доирасида ташкил этилган кўргазмада компания вакиллари ўз маҳсулотларини ҳам намойиш этди.  

– “Tes Vsetin” Чехиядаги нуфузли компаниялардан бири ҳисобланади, –деди компания вакили Александр Рудометов. – У 100 йилдан зиёд тажрибага эга бўлиб, айни кунда  компания барча давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келади. Биз асосан генераторлар ишлаб чиқарамиз. Генераторлар кичик  гидроэлектр станциялар учун мўлжалланган. Бугунги кунда маҳсулотларимиз 62 мамлакатга етказиб берилган. Ўзбекистонда ўтказилган ушбу тадбирга илк маротаба қатнашаяпмиз. Ўйлайманки, бу ерда иштирокимиз ҳар жиҳатдан фойдали бўлади.  

Анжуман доирасида иштирокчилар мамлакатимиздаги ГЭС ва каскадлар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.  Хусусан, тадбирнинг учинчи кунида 128 МВт қувватга эга бўлган “Фарҳод ГЭС” унитар корхонасига улар учун махсус пресс-тур уюштирилади.  

Насиба Зиёдуллаева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидроэнергетика соҳасида янги инновацион технологияларни жалб қилиш учун яна бир имконият