Асосий даъвогарнинг дастлабки босқичдаги муваффақиятсизлиги етакчи коалиция таркибида чуқур норозилик уйғотгандан бир неча соат ўтиб, Фридрих Мерц иккинчи уринишда расман Германиянинг янги канцлери этиб сайланди. Бу ҳақда CNN ёзди.
Мерц мансуб Христиан-Демократик иттифоқ (ХДИ) партияси февраль ойида бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонса-да, тўғридан-тўғри бошқарув учун етарли ўрин тўплай олмаганди. Бугунги бирламчи овоз беришда зарур 6 овоз етмай қолди. Тушдан кейин шошилинч равишда ўтказилган сайловда 325 депутат маъқуллагач, ниҳоят номзод Германия Президенти томонидан Канцлер лавозимига тасдиқланди. Бугун Бундестагда қасамёд қилишга ҳам улгурган Мерц ўтган ой марказий сўл социал-демократлар билан коалиция тузилганини эълон қилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА