Германияда озиқ-овқат ва ичимлик ишлаб чиқарадиган учта йирик компанияда бомба топилган. Вазиятни назорат қилиш учун полиция тергов бошлади. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Мюнхен аэропортидаги почта тарқатиш марказида топилган портловчи модда полиция томонидан зудлик билан зарарсизлантирилди. Жўнатма Бавария озиқ-овқат дўконига юборилгани аниқланди.

Иккинчи бомба манзили мамлакатдаги энг катта супермаркетлардан бири бўлиши кўзда тутилган эди, бироқ, муддатидан олдин енгил портлаш содир бўлиб, уч нафар ишчи жароҳат олди. Жабрланганлар дарҳол касалхонага етказилди.

Учинчи портловчи модда Баден-Вюртемберг жануби-ғарбий минтақасида жойлашган Эппехаймдаги ичимлик дўконидан чиқди. Юк халтани очиб қараган ходим кучсиз портлашдан чўчиб кетди. Воқеа натижасида ҳеч ким шикастланмагани айтиляпти.

Тахминлар шуни англатадики, жўнатмалар ўртасида боғлиқлик мавжуд. Бу фикрни вилоят полицияси бошлиғи Стефани Хинз маъқуллади. Фақат учала почта ҳам озиқ-овқат дўконига юборилгани сабаби номаълум.

Германия озиқ-овқат федерацияси ўз ишчиларини, айниқса, юк қабул қилаётганда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германиянинг уч жойида портловчи модда топилди