Германия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг мамлакатимизга расмий ташрифи ниҳоясига етди.
Қайд этиш керак, икки кунлик ташриф дастури сермазмун бўлди. Ўзбекистон ва Германия давлат раҳбарларининг тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурлар ишга туширилди.

Давлатлар раҳбарлари ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқладилар. Икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистонда шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳаларни бажариш учун грант маблағлари ажратиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутувчи молиявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувлар имзоланди.

Франк-Вальтер Штайнмайер, шунингдек ташрифнинг иккинчи кунида Ислом цивилизацияси маркази дурдоналари билан танишди. “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси фаолиятини ҳам кўздан кечирди.

Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ (фото),
ЎзА