Германия Исроилни қўллашда давом этади
Германия Канцлери Олаф Шольц мамлакат парламентида бўлиб ўтган мунозара чоғида Исроилга қўшимча қурол етказиб берилишини эълон қилди.
– Қурол билан шу пайтгача таъминладик, бундан кейин ҳам етказамиз, – деди у. – Ҳукуматимиз кўмак бардавом бўлишини таъминлайдиган қарорлар қабул қилди.
Қандай қуроллар юборилиши эса очиқланмаган.
Баъзи немис партиялари илгари унинг бошқарувидаги коалицияни Исроилни қўлламаганликда айблаган эди.
Дарвоқе, Германия Исроилга қурол етказиб бериш миқдори бўйича АҚШдан кейин 2-ўринда туради. Ўтган йил мамлакатнинг айни йўналишдаги экспорти 326,5 миллион еврога баҳоланган. Бу аввалги йилга нисбатан ўн баробар кўп.