Германия энергияни тежаш режасини ишлаб чиқди
Германия ҳукумати “бу ва келгуси қишда” энергия таъминотида “фавқулодда вазиятлар”нинг олдини олиш мақсадида фуқаролар ва корхоналар учун энергияни тежовчи чора-тадбирларнинг янги пакетини тақдим этди, деди ҳукумат матбуот котиби Штеффен Хебештрайт Берлиндаги брифингда. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.
"Германия ҳукумати бугун қисқа ва ўрта муддатли истиқболда энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча қарорлар қабул қилди. Гап жорий ва келгуси қиш мавсумида таъминотни кучайтириш ва фавқулодда вазиятлардан қочиш учун энергияни тежаш бўйича вақт билан чекланган чора-тадбирлар ҳақида бормоқда", деди Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили.
Хебештрайт маълумотларига кўра, ҳукумат ташаббуси билан Германиядаги хонадонлар ва уйларда яшовчиларга ўз биноларидаги ҳароратни ихтиёрий равишда пасайтиришга рухсат берилади. Агар қонуний равишда белгиланган “энг паст ҳарорат” бўлса, бунда мулкка зарар етказилмайди.
"Истеъмолчиларни хонани иситишда тежамкор бўлишга рағбатлантириш керак. Қўшимча мажбурият яратилади, масалан, бинонинг эгаси ёки оператори газ нархининг кескин ошгани ҳақида аҳолини хабардор қилиш", – деди Хебештрайт.
Бундан ташқари, янги чора-тадбирлар хусусий ҳовузлар ва ванналар эгаларига сувни "интенсив иситиш" тақиқланишини назарда тутади. Офис биноларида минимал ҳарорат 1 даражадан - 19 даражагача пасайтирилади. Давлат муассасаларида ҳароратни 19 даражадан ошириш тақиқланади. Одамлар "узоқ вақт турмайдиган" умумий биноларни иситиш мумкин эмас. Қўл ювиш учун илиқ сув ўчирилади ёки унинг ҳарорати минимал даражага туширилади.
Вазирлар Маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, қисқа муддатли чора-тадбирлар 1 сентябрдан кучга киради ва олти ой давом этиши тахмин қилинмоқда. Ўрта муддатли чора-тадбирлар 1 октябрдан кучга киради ва 24 ой давом этади.