Германия элчиси билан учрашув
24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётган Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди.
Таъкидлаш жоиз, Г.Оверфельд мамлакатимиздаги фаолиятини 2017 йилдаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар шароитида бошлаб, улар натижасида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар янги динамикага эга бўлди.
- Ўзбекистонлик ҳамкасбларим — Ўзбекистон Республикаси ТИВ ходимларининг профессионаллиги ва ўзбек халқининг Германия тили ва маданиятини ўрганишга бўлган қизиқиши мени ҳайратлантирди. Эътиборлиси, немис тилини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринда туради, — деди Гюнтер Оверфельд.
[gallery-2903]
Ўз навбатида, Абдулазиз Комилов Германия элчисининг икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш бўйича фаолиятини юқори баҳолади. Шу маънода, давлат раҳбарларининг 2019 йилдаги ўзаро ташрифлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель ўртасида 2021 йил март ойида бўлиб ўтган музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишни давом этиш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Гулруҳ Абдуллаева
Оқил Ғуломов(сурат) ЎзА