Ўзбекистон Олий Мажлиси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган Германия Федератив Республикаси Бундестаги ҳуқуқий ишлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Мюллер Карстен бошчилигидаги делегация Самарқандда ҳам бўлди.

Меҳмонлар дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари ҳамроҳлигида Самарқанд давлат университетида бўлиб, мазкур таълим муассасасида ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш борасидаги ишлар, таълим жараёнлари билан танишдилар. Университетда хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари эътироф этилиб, ушбу йўналишда Германия таълим муассасалари билан ҳам ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Германия парламенти вакиллари Самарқанд вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти билан ҳам учрашди.  

Учрашувда вилоятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг самарали фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ўрни, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмлари ҳақида фикр алмашилди.Меҳмонларга адвокатура институтининг фаолияти, вилоят адлия бошқармасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

[gallery-26041]

Бундестаг қўмита раиси Мюллер Карстен Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари давлат ва жамият ҳаётида фаол қатнашаётганини эътироф этиб, бу демократик жараёнларни чуқурлаштиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Меҳмонлар Самарқандга сафари давомида шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликларни томоша қилди, халқимизнинг бой маънавий мероси билан яқиндан танишди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Бундестаги вакиллари Самарқандда