Германия бўйлаб норозилик намойиши
Душанба куни Германия бўйлаб “Last Generation” гуруҳининг норозилик акцияси бўлиб ўтди.
Намойишчилар талаби – 2030 йилга бориб қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечиш ва автомобиль трассасида энг юыори тезликни 100 км/соатга камайтириш, деб ёзган “Euronews”.
Полиция хизмати маълумотига кўра, намойиш 33 жойда уюштирилган. Қуршовнинг олдини олиш ва ғалаён кучайиб кетмаслиги учун 500 нафар полиция ходими кун бўйи кўчада навбатчилик қилган. Берлинда фаоллардан бири йўлнинг ўтиш қисмига ўзини ёпиштирди. ОАВ ёзишича, полицияга иқлим фаолини озод қилиш учун бир соат давомида дрел ва ломдан фойдаланишга тўғри келган. Шундан сўнг қўлига йўл қопламаси бўлаги ёпишиб қолган эркакни йўл четига олиб чиқишди.