Германия банкларида яна ўғирлик
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Германияда банкдаги сейф қутиларини бузиб кириш билан боғлиқ учинчи ўғирлик содир этилди, деб хабар бермоқда “Bild” газетаси.
Ўтган йил декабрь ойининг ўрталарида Бонндаги банкдан 20 килограмм олтин ўғирлангани ҳақида хабар берилган эди. Иккинчи талончилик декабрь ойи охирида Гельсенкирхен шаҳрида Рождество байрами арафасида содир бўлган.
– Бу галги ўғирлик куппа-кундузи рўй берди, -дейилади мақолада.
Полиция маълумотларига кўра, ўғрилар тўртта сейф қутисини очишга муваффақ бўлишган.
С.Раҳимов, ЎзА