Германия армиясида робот ошпаз синовдан ўтказилмоқда
ГФР қуролли кучлари озиқ-овқат хизмати саноатида сунъий интеллектга асосланган ошхона технологияларининг салоҳиятини намойиш этишга қаратилган мустақил робот ошпаз "CA-1"ни синовдан ўтказмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда тахминан 900 аскар робот ошхонадан овқат буюртма қилиши мумкин. Мюнхендаги “Circus Group” компаниясининг “CА-1” роботидан фойдаланган ҳолда амалга ошираётган синов лойиҳаси апрель ойидан бери давом этмоқда.
Компания асосчиси ва бош директори Николас Буллвинкел сўзларига кўра, тизим тахминан етти квадрат метр майдонга эга тўлиқ автоматлаштирилган ошхонадир.
Ичкарида иккита робот тахминан ўттизта идишдан маҳсулотларни олиб, уларни пишириш идишларига жойлаштиради. Сенсорлар жараёнларни кузатиб бориб, овқат тайёрлашда инсон назоратини талаб қиладиган вазифаларни бажаради.
С.Раҳимов, ЎзА