Бир неча кундан буён Қўқонда давом этаётган биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивали жаҳон ҳунармандларининг чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди.

Бир неча кундан буён Қўқонда давом этаётган биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивали жаҳон ҳунармандларининг чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди. Унда юздан ортиқ давлатдан келган турли соҳа вакиллари билан бир қаторда 40 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Фестиваль доирасида ташкил этилган матбуот марказида германиялик ҳамкасбимиз билан мулоқотда бўлдик.

Герхард Биркл, Германиядаги “Usbekistan Online” ахборот портали бош муҳаррири:

– Аввало, Ўзбекистонга меҳрим ва ҳурматим ҳақида билдиришни хоҳлайман. Биринчи марта 2011 йилда сайёҳ бўлиб келган эдим. Бундай юксак маданиятли, меҳр-оқибатли, меҳмондўст инсонлар ҳамма жойда ҳам бўлавермайди. Юртингизнинг бой маданияти ва қадриятларини, санъатини кўриб, асир бўлдим. Сўнгра, уни бошқалар билан баҳам кўргим келди. Шу тариқа яратилган ахборот порталимизда ҳозирда 50 мингта ўқувчи бор.

photo_2019-09-14_12-27-39.jpg

Порталимизда фотосуратлар галереяси алоҳида ташкил этилган. Унда йилнинг ҳар бир кунида юртингизнинг шаҳарлари, улардаги ўзгаришлар, ўзига хос таомлар, санъатидаги янгиликлар, маданий ҳаёт акс этган суратлар қўйиб борилади. Шунингдек, болалар учун луғатли немис-ўзбек китоби жойлаштирилган. Тил ўрганишни истовчилар учун инглиз-ўзбек, ўзбек- инглиз, сайёҳлар учун алоҳида тил ўрганиш луғатлари мавжуд. У ерда ўзбек адибларини аудио китоблари ҳам жойлаштирилган.

Нокамтарлик бўлсада, айтишни хоҳлардим, Google қидирув тизимидаги Ўзбекистон, унинг маданият ва санъати билан боғлиқ инглиз тилидаги маълумотларнинг қарийб 70 фоизи менинг меҳнатларим самараси. Аслида ҳам Ўзбекистон ҳақида маълумотлар йиғувчи ва тарқатувчи сифатида дунёда биринчи даражали журналист эканим эътироф этилади.

Тўғри, ўзбек тилини билмайман, лекин уни ҳис қиламан. Бу юрт одамларининг юз-кўзлари, табассумидан кўп нарсаларни англайман. Қўқонда ўтаётган ҳунармандлар фестивалида бунга яна бир бор амин бўлдим. Ҳозиргача, порталда фестиваль ҳақида бир қанча мақола ва суратлар жойлаштирдик. Кейинчалик ҳам ёритиб бориш учун , яна кўплаб маълумотлар йиғиб бормоқдаман. Фестивалда иштирок этаётган, турли ҳудудлардан келган ҳар бир ҳунар эгасининг ўзига хос қиёфаси, ўз имзоси бор.

Ажойиб янгиликлар, таассуротлар ва меҳмондўстлик учун тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман. Ўзбекистон-Германия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгайиши тарафдориман.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Герхард Биркл: Google қидирув тизимига Ўзбекистоннинг маданият ва санъати билан боғлиқ маълумотларни жойлаб бораман
Жамият
12:26 / 14:09:2019