Жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Тошкентда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Вирусология илмий текшириш институти ва Корея Халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси вакиллари иштирокида ОАВ ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мавзуси аҳоли ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олишда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланди. 

Икки кун давом этган семинар давомида вирусли гепатит, одам папиллома вируси (HPV), бачадон бўйни саратони ва бошқа хавфли касалликлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. 

Асосий эътибор бачадон бўйни саратонига қаратилди, чунки у Ўзбекистонда кўкрак бези саратонидан кейин аёллар ўртасида энг кўп тарқалган саратон тури ҳисобланади. Мутахассисларнинг маълумот беришича, ҳар йили мамлакатда 100.000 аёлга 9 та ҳолатни ташкил этадиган бачадон бўйни саратони 1225 янги касалланиш ҳолати билан қайд этилади, шундан ўртача 900 нафар аёл вафот этмоқда. 

Бунинг олдини олиш учун одам папиллома вирусига қарши эмлаш ва скрининг жараёнлари муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотлар эса шуни кўрсатадики, мазкур саратонинг 93 фоизини олдиндан аниқлаш ва профилактика чоралари орқали олдини олиш мумкин. 

“Қадимги бир нақл бор: “Қалам – ўқдан кучлироқ!” Тиббиёт соҳасида эса қалам шифокорнинг скалпелидан ҳам ўткирроқ деб ўйлайман. Шифокор ўз скалпели билан фақат келган беморларни даволаши мумкин, лекин журналистларнинг қўлидаги қалам ва микрофони орқали юзлаб, минглаб, ҳатто сон-саноқсиз инсонларга таъсир кўрсатиб касалликларнинг олдини олиш мумкин. Сизнинг ёзган ҳар бир қимматли сўзингиз кўплаб инсонларга ёрдам беришини чин дилдан тилайман” дейди, Корея Халқаро Соғлиқни Сақлаш Жамғармасининг (КОФИҲ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Жу Сеунгҳван.

Семинар доирасида аҳоли ўртасида онкологик касалликларнинг салбий оқибатлари борасидаги хабардорлигини оширишда ОАВ вакилларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Журналистлар ўртасида мазкур мавзудаги маълумотларни тўғри ва аниқ етказиш борасида кўрсатмалар берилди. 

Тадбирда иштирок этган мутахассислар касалликларнинг келиб чиқиши сабаблари, уларни олдини олиш усуллари ҳақидаги маълумотларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг масъулияти ҳақида гапириб ўтдилар. Бундан ташқари, мутасаддилар томонидан бачадон бўйни саратонига қарши эмлаш ва скрининг текширувларининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг таъкидлашича, ҳар беш нафар аёлдан бири одам папилломаси вирусига чалиниши мумкин. Буни аниқлаш учун “Папаниколау”  (ПАП) тестини қўллаш тавсия этилмоқда. Ушбу тест орқали аёлларда саратонинг эрта босқичларини аниқлаш мумкин, бу эса даволаш имкониятини бир неча баробар оширади. 

Семинар давомида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ, барча туман ва оилавий поликлиникаларда онкологик касалликларга қарши скрининг текширувлари ташкил этилгани маълум қилинди. 

Бундай текширувларда ҳар бир фуқаро иштирок этиши мумкин. Қонида гепатит В ёки С вируси аниқланган беморларда эса вируснинг фақат С турига қарши дори воситалари давлат томонидан бепул тақдим этилади. Даволаниш жараёнида бундай беморлар доимий шифокор назоратида бўлади. 

“Мен учун энг муҳими – бу маълумотларни очиқ тарзда эълон қилиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки шифохона веб-сайтлари орқали саратон тарқалиш даражаси, саратон билан оғриган беморлар сони каби маълумотларни очиқ қилиш ва бу маълумотларни малакали журналистлар орқали оммага тарқатиш энг муҳим деб ҳисоблайман” дейди, Корея Халқаро Соғлиқни Сақлаш Жамғармасининг (КОФИҲ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Канг Жимюнг. 

Тренинг давомида фейк хабарлар ва нотўғри маълумотлар тарқалиши ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди. Экспертлар томонидан онкологик касалликлар ҳақидаги маълумотларни ёритишда аниқ ва ишончли манбалардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бу аҳоли ўртасидаги тушунмовчиликларни камайтириш ҳамда онкологик касалликларга қарши курашишда янада самарали чоралар кўрилишига ёрдам беради. 

Семинар доирасида амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди. Иштирокчилар онкологик касалликлар бўйича маълумотларни турли платформаларда, жумладан телевидение, онлайн нашрлар ва газеталар орқали самарали ёритиш усуллари бўйича кўникмаларга эга бўлдилар. 

Тренинг якунида энг фаол иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Мазкур семинар-тренинг ва унда кўтарилган масалалар онкологик ва юқумли касалликлар ҳақида аҳоли хабардорлигини оширишда ОАВнинг аҳамияти нечоғлиқ зарурлигини яна бир бор тасдиқлади. 

Мутахассислар ва ОАВ вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик эса аҳолини саратон ва бошқа касалликлардан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, бу соғлом жамият барпо этиш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vhiJHkAQooY" title="Gepatitning “S” turiga qarshi dori vositalari bepul berilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, А. Аҳмедов (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гепатитнинг “С” турига қарши дори воситалари бепул берилмоқда (+видео)