Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.

Ушбу агентлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.  

Ўтган йили бу борада самарали ишлар амалга оширилди. Бу борада Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Феруз Султонов ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.  

– Агентлик ташкил этилган пайтдан бошлаб шу кунга қадар ер, кадастр ва геодезия соҳасида янгича форматда самарали ишлар олиб борилмоқда, – дейди Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Феруз Султонов. – Хусусан, соҳани рақамлаштириш борасида «Дата-центр»ишга туширилган, ўзаро интеграция қилинмаган «Давреестр», «Кўчмас мулк», «Кўчмас мулк-3» ахборот тизимлари ўрнига Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» яратилди.  

“ArcGIS” дастурида онлайн геопортал ишга туширилди. “E-YER NAZORAT” AAT тўлиқ ишга туширилиб, Бош прокуратуранинг “E-Material” ахборот тизими ва ИИВнинг “E-maʼmuriy ish” ахборот тизими билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.  

Шуни ҳам айтиш жоиз, “YERELEKTRON” AATнинг янги версияси ишга туширилиб, «Е-Қарор» AТ, «Ордер» AТ ҳамда Ягона идентификация тизими билан ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилди. «ГEОДEЗНAЗОРAТ» AТ орқали геодезия ва картографияга оид ишларнинг натижаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг электрон реестрини юритиш жорий қилинди.  

«Лицензия» AТ орқали геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни онлайн олиш имконияти яратилди. Бундан ташқари, ер майдонларини ҳисобга олишда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда, УзКAД тизими орқали республикамизнинг умумий 44,9 миллион гектар ер майдонидан 41,2 миллион гектари ёки 92 фоизининг электрон харитаси яратилган. Мамлакатимиздаги 39,3 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Шуни ҳам айтиш жоиз, бино ва иншоотларни ҳисобга олиш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кадастр базасида ҳисобга олинган кўчмас мулк объектлари сони 8,2 миллиондан ошди. Ушбу маълумотлар солиқ органларига онлайн тақдим этиб борилмоқда. Юртимизда ўтган 2022 йилнинг ўзида 251,2 мингта янги объект, 24,9 мингта мавжуд кўчмас мулк объектларида қўшимча қурилмалар аниқланиб, бюджетга 329,1 миллиард сўм қўшимча солиқ ундирилди.  

Геодезия ва картография йўналишида амалга оширилган ишларга назар солсак, 5 084 та геодезия пунктлари текширилган.  

Ер, кадастр ва геодезия назорати бўйича амалга оширилган ишларга келадиган бўлсак, амалга оширилган ер ва кадастр назорати натижасида 18 597 та ҳолатда 6 307,4 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди. Шундан, 9 минг 927 та (4 957,8 гектар, 53,4 фоиз) қонунбузарлик ҳолатлари берилган ёзма кўрсатмалар натижасида ихтиёрий бартараф этилди. 8 минг 138 та (1 185,5 гектар) ҳолатда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга даъво аризалари киритилди.  

Берилган янги ваколатлардан самарали фойдаланган ҳолда 37 минг 697 та ер ва кадастрга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Геодезия ва картография фаолиятига оид 222,4 миллиард сўмлик ишлар экспертизадан ўтказилди.  

Тадбиркорлик фаолияти учун кадастр идоралари томонидан 90 001 5 741,1 гектар ер участкаси “Yerelektron” тизимига киритилди.  

Ўтган йили деҳқон хўжалиги учун фермер хўжаликларининг паст ҳосилли 100 минг гектар ерлари туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ва танловга чиқариш белгиланган.  

Топшириққа асосан, фермер хўжаликларининг 117 минг 615 гектар ерлари ҳокимликларнинг тегишли қарорларига асосан захирага қайтарилди. Кадастр идоралари томонидан 1 332,3 минг гектар (276 413 гектар сувли) захира ерлар давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Жорий йилда ўз олдимизга қўйган асосий вазифа – қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйхатидан ўтказилган 1 600 мингта кўчмас мулкни жойига чиққан ҳолда ҳар бир кўчмас мулк объектини идентификациялаб, УЗКAД тизимига ўтказишдир. Ҳуқуқий ҳужжати мавжуд бўлмаган 2,6 миллиондан ортиқ турар жой объектлари бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларнинг аниқ электрон рўйхати шакллантиришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Геодезия ва картография йўналишида амалга оширилган ишларга назар солсак...