Нурафшон шаҳрида оммавий ахборот воситалари учун "Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар" мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш мақсадида 500 зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилгани хусусида маълумот берилди. Хусусан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларга берилаётган ҳимоя ордерлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Вилоят ИИББ ХПБ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ш.Содиқованинг таъкидлашича, шу кунга қадар, вилоятдаги 1 минг 18 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди. Энг кўп ҳимоя ордери Оққўрғон тумани (95 нафар) ҳисобига тўғри келди.

Тегишли қонун-ҳужжатларга мувофиқ ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан схемага мувофиқ берилади.Ҳимоя ордери туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида юритиладиган алоҳида дафтарда қайд этилади. Шахснинг ҳимояси тизимли тартибда назоратга олинади.

Шунингдек, анжуманда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда соғлиқни сақлаш, таълим тизимида олиб борилаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди. Жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни қуллаб-қувватлашда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор тўғрисида мутахассислар билан ўзаро фикр алмашди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенглик: Тошкент вилоятида ҳозирга қадар мингдан ортиқ хотин-қизларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди