2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторига уюштирилган ҳужум ва қамал натижасида нафақат инфратузилма ва ҳаётий манзиллар вайрон этиляпти, балки илмий жамоатчилик ҳам қурбон берилмоқда.

Фаластин маъмуриятининг Ғазодаги матбуот бўлими раҳбари Исмоил Ас-Севабит “Анадолу” агентлигига айтишича, Исроил Ғазо секторидаги олим, академик ва тадқиқотчиларни мунтазам равишда атайлаб нишонга олади.

– Босқинчи маъмурлар ўз ҳаракати билан Фаластин жамиятида узоқ муддатли илмий ва маданий бўшлиқ яратиш, институционал асосни заифлаштириш ва келажак авлодни билимдан маҳрум қилишга интилмоқда, – деган у. – Исроилнинг мақсади таълим, тадқиқот ва ижодга раҳбарлик қилувчиларни ҳалок этиш орқали Фаластин жамиятининг интеллектуал ва ахборот пойдеворини йиқитиш. 22 ой давомида улар Ғазонинг маданий элитасини йўқ қилишди.

Ас-Севабит халқаро ҳамжамиятни Фаластиннинг “инсон ва интеллектуал капиталини” ҳимоя қилиш учун Исроил ҳаракатига зудлик билан жавоб беришга чақирди. Идоранинг сўнгги маълумотига кўра, ҳозиргача жами 193 нафар академик ва тадқиқотчи ўлдирилган. 800 га яқин ўқитувчи ва таълим ходими ҳалок бўлган.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазодаги қурбонлар: 193 нафар олим, 800 ўқитувчи