Ғазода БМТнинг 24 объекти зарар кўрган
Ракета зарбалари натижасида Ғазо секторида БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги ва бошқа тузилмаларининг камида 24 объекти зарар кўрган, ҳақиқий манзара бундан ёмонроқ бўлиши мумкин, дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган хабарда.
Таъкидланишича, шу кунгача ташкилотнинг Ғазо секторида ҳалок бўлган ходимлари сони 14 кишига етган. Қурбонлар бундан кўп бўлиши ҳам мумкин.