Ғазо секторида 16 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди
Исроил – Фаластин можароси бошлангандан, яъни 7 октябрдан бери Ғазо секторида 16 нафар оммавий ахборот воситалари ходими зиддият қурбонига айланди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) томонидан ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган хабарда айтилган.
– Ғазо секторида ХAМAС ва Исроил ўртасида давом этаётган тўқнашувда ҳозирча 16 журналист нобуд бўлди, – дейилади хабарда. – Жуда кўп оммавий ахборот воситалари ходимлари жароҳатланган ёки бедарак йўқолган.
IFJ воқеаларни жойида ёритаётган ҳамкасбларимизни зарур эҳтиёт чораларини кўриш, ҳимоя воситаларини кийишга чақирган.