“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Наманган шаҳаргаз” бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва соҳа объектларида олиб борилаётган ўрганишлар вақтида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, Янги Наманган туманидаги Ахсикент маҳалласи 1-Комил Ёрматов кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.А.” кулолчилик цехида газ ҳисоблагичдан ташқари ер остидан яширинча газ қувури тортилган.  

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисобланди ва 1 миллиард сўмдан зиёд жарима белгиланди. Ноқонуний уланган қувур пайвандлаш ускунаси орқали тармоқдан ажратилди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газдан ноқонуний фойдаланилган