Сирдарё вилояти Сирдарё туманида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани янгилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Сирдарётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи  Ғайрат Қурбоновнинг таъкидлашича, газ таъминотида хавфсизлик, самарадорлик ва узлуксизликни таъминлаш устувор йўналишлардан ҳисобланади. Бу эса фақат газ етказиб бериш билан чекланмай, назорат ва профилактик тадбирларга ҳам жиддий ёндашишни талаб этади. Аҳоли ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида юзлаб хонадонларда хавфли, ностандарт ускуналар замонавий, газ ва энергия тежовчи қурилмаларга алмаштирилди. Бу энг аввало, фуқароларнинг ҳаёти ва мулки хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Туман газ таъминоти ташкилоти ходимлари томонидан газдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида 9 870 та хонадонга махсус эслатмалар тарқатилиб, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Текширувлар давомида 1 420 та ностандарт газ ускунаси аниқланиб, уларнинг 1 210 таси замонавий қурилмаларга алмаштирилди. Қолган қурилмалар бўйича техник тавсиялар берилди ва ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё тумани марказида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Меливой бобо Тўраев ҳам табиий газ тармоқларининг янгиланиши ва газ тақсимлаш қурилмалари таъмирланаётгани қишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишда муҳим омил эканини таъкидлади.

– Туманимизда газ тармоқларини янгилаш, эски ускуналарни алмаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Меливой бобо. – Кўчамиздаги газ қувурлари ҳам текширилди, таъмирга муҳтож жойлари тикланди. Қишдаги асосий қийинчилик совуқ кунларда газ босимининг тушиб кетиши эди. Ҳозирча ундай ҳолат кузатилмади. Демак, амалга оширилаётган ишлар самара беряпти.  

Газ таъминотининг узлуксизлигини таъминлашда инфратузилма муҳим ўрин тутади. Мавжуд 125 та газ тақсимлаш қурилмасини техник кўрикдан ўтказиш белгиланган бўлиб, шу кунгача уларнинг 62 таси текширувдан ўтказилди. Қолган қурилмалар ҳам белгиланган график асосида кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, таъмирлашга муҳтож деб топилган 3 та қурилманинг 2 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.

Ер ости қувурлари ҳолати ҳам доимий назоратда. Махсус асбоб-ускуналар ёрдамида ҳозиргача 11,4 километр масофадаги қувурлар техник кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 4,2 километр масофадаги газ қувурлари бўялиб, уларнинг техник ва визуал ҳолати яхшиланди. Бу нафақат эстетик кўриниш, балки қувурларнинг узоқ муддат хизмат қилишига қаратилган амалий чорадир.

Газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида тумандаги Зиёкор, Бунёдкор, Улуғбек, Ширин ва Пахтакор маҳаллаларида 8 та янги газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди. Бу орқали ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли барқарор ва хавфсиз газ таъминоти билан қамраб олинди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, келгуси ойларда ушбу ишлар кўламини янада кенгайтириш, янги ҳудудларни қамраб олиш ҳамда хизмат сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Сирдарё тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Назира буви Намозова ҳам сўнгги йилларда газ таъминотида кузатилаётган ўзгаришлардан мамнунлигини билдирди.

– Илгарилари ҳар ой суюлтирилган газ балони келадими-йўқми, деб овора бўлардик. Табиий газга уланмаган пайтларимизда, айниқса қишда, ўт ёқиш, овқат тайёрлаш осон иш эмас эди. Лекин ҳозир шукрки, нафақат табиий газ бор, балки баллон газ ҳам ўз вақтида келиб туради. Ҳеч қандай оворагарчилик, навбат ёки кечиктириш йўқ. Одамни рўзғорда энг кўп тинчлантирадиган нарса  бу барқарорлик, – дейди Назира буви.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, газ таъминотида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот фақат статистик кўрсаткичларда эмас, балки аҳоли турмуш даражаси, қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз аксини топмоғи даркор. Чунки ҳақиқий ислоҳот инсон ҳаётида сезиларли ўзгариш ярата олган ислоҳотдир.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида узилишлар бўлмайди