ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби газ таъминоти тизимида ҳам рақамлаштириш технологиялари кенг қўлланилаётгани нафақат соҳа ходимлари, балки истеъмолчилар учун ҳам қулайлик яратаётир.

Жиззах вилоятида газ таъминоти вакиллари томонидан автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат-ҳисоб баланси жорий этилди. Дастлабки жараёнлар Шовот ва Паркент тажрибаси асосида вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманларидаги биттадан намунали маҳаллада амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан журналист ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди. 

Пресс-тур давомида иштирокчилар Жиззах шаҳрининг Ҳамид Олимжон маҳалласидаги автоматлаштирилган тизим фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу маҳаллада хонадонларни икки босқичли тизимга ўтказиш орқали эскирган юқори босимли газ пунктлари замонавий қурилмаларга алмаштирилмоқда. Жумладан, 0,7 километр ер ости газ қувурлари ер устига чиқарилди, 6 та фильтр ва замонавий зулфин ҳамда жўмраклар ўрнатилди. Шунингдек, 197 та эски газ жиҳози энергия тежамкор ёндиргичларга алмаштирилди, 2,8 километрдан ортиқ газ қувури эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди.

Тадбирда 2024 йилга нисбатан 91,1 минг метр куб табиий газ тежалишига эришилгани алоҳида таъкидланди.

Мутахассислар томонидан маҳалла газчилари фойдаланадиган замонавий планшетлар, уларнинг имкониятлари ва қулайликлари, соҳадаги рақамлаштириш ишлари, унинг аҳамияти ва истиқболлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

[gallery-23017]

– Автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат-ҳисоб тизимининг жорий қилиниши соҳада газ йўқотишларининг олдини олади, таъминотни яхшилайди ва тежамкорликни таъминлайди, - дейди “Ҳудудгаз Жиззах” филиали бош муҳандиси Баҳодир Холиқов. – Бугунги тадбирда иштирокчилар энергия тежамкор қурилмалар, иситиш асбоблари, редукторлар, электрон газ ҳисоблагичлар ва тежамкор горелкалар билан таништирилди. Шунингдек, янги қурилмаларнинг техник хусусиятлари, самарадорлиги тушунтирилди. 

Журналистлар янги газ тақсимлаш пункти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Айни пайтда вилоятда 132398 нафар истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида аҳолига 5630,54 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. 2024 йилда қўшимча 9948 дона, 2025 йилда эса 8800 дона маиший газ баллонлари етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 3000 донаси аҳолига етиб борган.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Бахмал туманидаги Нўшкент маҳалласида ҳам бўлиб, чекка ҳудудларда аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш ишлари билан танишди. Тумандаги 30 та маҳаллада 22311 нафар истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида уларга 906,74 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган.

“Ўсмат ГАЗ” хусусий газ тўлдириш шохобчаси билан тузилган шартнома асосида, ҳозирда ойига ўртача 100 тонна суюлтирилган газ етказиб берилаётир.

Матбуот анжумани якунида истеъмолчиларга газни тежаш ва техника хавфсизлиги бўйича махсус йўриқномалар ҳам тақдим этилди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида рақамлаштириш ва тежамкорлик амалий самара бермоқда