Газ қимматлашгани учун нефть нархи ҳам ошмоқда
Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи икки фоизга ошди. Газнинг қимматлашгани учун нефтга бўлган юқори талаб ҳам сақланиб турибди, дейилади таҳлилчиларнинг ҳисоботларида.
Эрталаб қора олтиннинг Brent маркаси учун декабрь ойи фьючер нархи 1,63 фоизга ошиб, бир баррели 83,74 долларгача кўтарилди,
ОПЕК+нинг сўнгги мажлисида альянс нефть қазиб олиш миқдорини оширмай туришга келишиб олганди. Нефть нархининг юқорилигига ушбу қарор ҳам сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда.
Кузатадиган бўлсак, сўнгги вақтларда бошқа энергоресурсларнинг ҳам нархи қимматлашаётганини кўриш мумкин. Масалан, октябрь ойида кўмирнинг нархи рекорд даражага кўтарилиб, ҳар бир тоннаси учун 300 доллар бериладиган бўлди.