Бугун Ўзбекистонда Конституция куни нишонланмоқда. Мамлакатнинг Бош қомуси собиқ иттифоқ ҳудудида биринчи бўлиб, 1992 йил 8 декабрда Олий кенгаш ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.

Жорий йил 1 майдан бошлаб республикамизда янги таҳрирдаги Конституция кучга киритилди.

Янги Ўзбекистоннинг конституциявий тамойили инсон ҳуқуқи ва эркинлигига, миллий умуминсоний қадриятларга, республика бошқаруви шаклига эга суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, очиқ ва одил фуқаролик жамияти қуриш ғоясига содиқликкаа асосланган. Ҳужжатда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида кафолатланган.

Турли мамлакатларда Конституцияни қабул қилиш жараёни билан боғлиқ мавжуд кўплаб қизиқарли маълумотларда ҳар бир халқ, давлатнинг тарихи, қадрияти ва қарашлари акс этган.

Европадаги илк конституция

1791 йил 3 майда қабул қилинган Польша Конституциясига ирландиялик давлат арбоби Эдмунд Берк “энг ажойиб  неъмат” дея таъриф берган. 1788 йил октябрь ойида чақирилган Олий Сейм томонидан қабул қилинган бу давлат ҳужжати дунёдаги иккинчи кодлаштирилган миллий конституция, Европадаги илк конституция ҳисобланади. Афсуски, кўҳна қитъада амалиётга татбиқ этилган илк қомус атиги ўн тўққиз ой мобайнида юридик кучини сақлаб турди. Зеро, ўшанда Польша махлум муддат Европа харитасидан ўчирилган.

Дунёдаги энг йирик конституция

1950 йил кучга кирган Ҳиндистон Конституцияси Буюк Британия конституциявий-ҳуқуқий анъанасини АҚШ, Ирландия, Канада, Австралия, СССР, Германиядаги Веймар Республикаси, Япония ва бошқа мамлакатлар конституциялари айрим бандлари билан уйғунлаштирган дунёдаги энг катта Бош қомусдир. Ўтган давр мобайнида мазкур ҳужжатга 500 га яқин ўзгариш ва қўшимча киритилган.

Ҳинд Конституциясига тузатиш киритишнинг жуда оддий тартиби мавжуд. Шу боис, қарийб 70 йил мобайнида, мамлакатнинг юзлаб қоидаларига ўзгариш киритилган.

Қолаверса, мазкур ҳужжат шу қадар мураккаб ёзилганки,  аксарият ҳиндлар ҳамон кўплаб қоидаларни тушунмайди. Конституция нормалари матнда шунчалик тартибсиз ёзилганидан, керакли бандни топиш, деярли, имконсиз.

Буюк Британияда ёзма Конституция мавжуд эмас

Буюк Британияда Конституция йўқ, Қомус вазифасини қадимги  қонунлар ва  маълум конституциявий битимлар бажаради. Конституция бўлмаса-да, қиролликда қонун ўта ҳурмат қилинади. Бундай қонунларнинг энг қадимгиси рицарлик даврида  қабул қилинган XVII Ҳуқуқ тўғрисидаги Билль ва тўрт аср олдин тузилган Буюк озодлик хартияси ҳисобланади.

Дунёдаги энг кичик конституция

АҚШ Конституцияси 1787 йил 17 сентябрь куни Филадельфияда, Конституциявий  конвентда маъқулланган, сўнгра ўшанда мавжуд бўлган барча ўн уч штат томонидан ратификация қилинган. Дунёдаги энг кичик ва энг мустаҳкам қомус ҳисобланадиган АҚШ Конституцияси муқаддима, 7 модда ва 27 тузатишдан иборат бўлиб, ҳозиргача амалда. Ҳужжат жами 4400 сўздан иборат.

Тарихчилар таъкидлашича, 30 киши томонидан 100 иш куни давомида ёзилган бу Қомус ўз даврида  энг нуфузли демракратик ва инқилобий  ҳужжат эди. АҚШ Конституция бу қадар узоқ яшашининг сири универсал конституциявий қадриятларни жамлаган мумтоз ва мавҳум нормаларида.

Ливиянинг асосий  қонуни – Қуръон

Ливияда Қуръонни мамлакатнинг асосий қонуни, яъни Конституцияси сифатида эълон қилган қонун мавжуд. Умуман, қатор мусулмон давлатларида Қуръон асосий қонун ҳисобланади. Энг асосийси, мусулмонлар ҳатти-ҳаракати Ислом дини манфаатига мос келиши керак, ҳуқуққа оид бошқа қоидалар кўпинча расмиятчилик учун жорий қилинади. Бундай ҳуқуқий тизим Ироқ, Эрон, Саудия Арабистони, Покистон ва Суданда амал қилади.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғаройиб конституциялар