Қадимий Ганжа шаҳрида Озарбайжон Миллий илмлар академияси Низомий номидаги адабиёт институти ва унинг Ганжа бўлими, Ганжа шаҳар ҳокимияти ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан «Турк дунёсининг Озарбайжон – Ўзбекистон модели» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Унда Озарбайжон Миллий илмлар академияси Муҳаммад Фузулий номидаги қўлёзмалар институти директори, академик Теймур Каримли, Озарбайжон Миллий илмлар академияси Ганжа бўлими раҳбари, академик Фуад Алиев Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг тобора жадаллашиши ҳар соҳада ижобий натижалар бераётганини ва ушбу анжуман ҳам туркий дунёда алоҳида мавқега эга бўлган Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатларининг янги моделини ишлаб чиқишига хизмат қилишини таъкидлади.  

 Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов маърузасида ўзбек ва озар халқларининг илдизларини муштарак чинорларга қиёслаб, азалдан дўст-биродар бўлган халқларнинг бугунги таҳликали замонда умумий мақсадлар йўлида қўлни қўлга бериб олға интилиши ниҳоятда муҳим эканига эътибор қаратди. Қардош халқларнинг фаровон ҳаёти учун амалга оширилаётган ислоҳотларни одамларга тўғри етказишни истиқболдаги долзарб вазифа сифатида қайд этди.  

 Илмий-амалий анжуманда «Озарбайжон – Ўзбекистон муносабатларининг турк дунёсидаги аҳамияти» мавзусида маъруза қилган тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Самира Қосимова Ўзбекистонни Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлаётган ишончли иттифоқдош деб атади.  

 Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Наргиз Расулова «Озарбайжон – Ўзбекистон ҳамкорлигининг истиқболлари» мавзусидаги маърузасида 2025 йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида тадбирлар дастури ҳамда Идоралараро мулоқот ва алмашинувлар режасининг тасдиқланиши ҳамкорлик даражасини юқори суръатларда тараққий топтиришини қайд этди.  

 Анжуманда Озарбайжон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган талабалар ҳам иштирок этди. Уларга ўзбек ва озар халқлари қадим-қадимдан бир-бирига кўмакдош бўлгани, келажак авлодлар бугунги муваффақиятли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши зарурияти ҳақида алоҳида йўналишлар берилди. Ёшларга ушбу конференциянинг тарихий аҳамиятини ўзлари таҳсил оладиган олий ўқув юртида тенгдошларига етказиш вазифаси топширилди.  

 Конференция доирасида Озарбайжон Миллий илмлар академияси Ганжа бўлимида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилди.  

 Марказга Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 300 га яқин ўзбек тилидаги бадиий, илмий асар топширилди. Ушбу зиё масканига ташриф буюрувчилар ўзбек халқининг тарихи, маданияти, ҳазрат Навоийнинг ижодий мероси билан танишишлари мумкин.  

 Бу масканнинг асосий вазифаси икки халқ олимларини бирлаштиришдан ташқари барча қизиқувчиларга Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, бугунги куни, сиёсий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида маълумотлар бериш ҳамдир. Марказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун унда ташкил этиладиган тадбирлар ва амалий машғулотларга озарбайжонлик талабалар ва ўқувчиларни кенг миқёсда жалб этиш бўйича келишувга эришилди.  

 Марказнинг очилиш маросимида сўз олган Низомий Ганжавий маркази директори Алимухтор Мухторов «Ўзбекистон – Озарбайжон, бир вужуддаги икки жон», дея давлатларимиз ўртасидаги самимий мулоқотлар абадий бўлишига тилак билдирди.  

 Конференция иши ва марказнинг очилиш маросими Озарбайжон олимлари билан янада яқин танишиш, янги илмий ғояларни муҳокама қилиш ва келгуси режаларни белгилаш учун яхши имконият бўлди. Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг илм-фани, қадриятлари, тили ва адабиёти, санъати ва маданияти уйғун ўзанларда шаклланиб, ривожланиб келган. Ўзбекистонда Низомий Ганжавий, Муҳаммад Фузулий асарлари қанчалик севиб ўрганилса, Озарбайжонда Алишер  Навоий даҳосига муносабат миллий ифтихор даражасига кўтарилган.  

 Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази фаолияти йўлга қўйилгани, Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги мактабнинг қурилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир гуруҳ Озарбайжон Республикаси санъаткорларини, Озарбайжон Республикаси Президентининг бир гуруҳ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тақдирлаш тўғрисидаги фармонлари, сўнгги 7 йилда 70 дан ортиқ юқори даражадаги учрашув ўтказилгани дўстлик ришталарининг мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.  

 2024 йилнинг 22-23 август кунлари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида ҳар икки қардош мамлакат давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шерикликдан иттифоқдошлик даражасига кўтарилди. Ушбу тарихий ҳужжат нафақат иқтисодий-ижтимоий, балки маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожида ҳам янги босқични бошлаб бергани шубҳасиз.  

 Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилди