Мамлакатимиз аҳолисини сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар жараёнида деҳқон фермерларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда. Уларга янада яқиндан кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг мутахассислари уруғлик, ЁММлари ва бошқа ресурсларни далагача етказиб бермоқда.
Жорий йилда юртимизда 820 минг 790 гектар ғалладан бўшаган майдонларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда экин экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда бу йил 63 минг 100 гектар майдонда такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 25 мингдан гектардан зиёд майдонларда сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва бошқа экинлар экилди.
Ушбу майдонлар биринчи навбатда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ҳамда ишсиз фуқароларга кейинги ўринларда кластер ва фермер хўжаликлари ишчиларига берилмоқ. Натижада аҳолининг ана шу қатламининг бандлиги таъминланмоқда. Жумладан, 1 минг 727 гектар сабзавот, 623 гектар полиз, 934 гектар мойли, 5 минг 406 гектар дуккакли, 2 минг 994 гектар тариқ экилган.
Косон тумани Соҳибкор МТП ҳудудидаги «Садин Журалов» фермер хўжалиги ғалладан бўшаган ер майдонидан такрорий экинлари экиш учун ҳудуддаги 10 нафар «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»даги ишсиз фуқароларга 0,30 гектардан ажратиб берди.
Бундан ташқари вилоятнинг барча туманларида ғалла ўрим-йиғими ва ғалладан бўшаган майдонга такрорий экин экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги қарорига асосан Қашқадарё вилоятида 12 минг 976 та деҳқон хўжалиги 5 минг 112 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экди. Нишон туманидаги «Доллиев Тоҳир», «Рустамбек» фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот экинлари, «Эрназаров Бахтиёр» фермер хўжаликларида, «Мўминов Адҳамжон» фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот ва дуккакли экинлар, «Истиқбол нишонаси» фермер хўжаликларида, «Йўлдош ота» фермер хўжаликларида, «Нишон кўзгу» фермер хўжаликларида, «Баҳор кўзгу» фермер хўжаликларида «Абдумажидов Бунёдбек» фермер хўжаликларида 10 га, «Шохижаҳон оқ олтини» фермер хўжаликларида10 га, ғалладан бўшаган майдонларига полиз экинлари экилгани шулар сирасидандир.
Вилоятда Фермерлар кенгаши томонидан деҳқон хўжаликларида ва ғалладан бўшаган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини экишни ўз муддатлари якунлаш бўйича барча туманларнинг ҳудудларида семинарлар ташкил этилиб, Кенгаш мутахассислари ва агрономлар деҳқонларга етиштирган маҳсулотларини «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва бошқа корхоналар томонидан бозор нархларида харид қилиш бўйича тушунчалар берилмоқда.
Қайд этиш керакки, ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида картошка, мош, тариқ, соя, зиғир, сабзавотлардан оқбош карам, гулкарам, помидор, сабзи, пиёз, бодринг, ош лавлаги, турп, шолғом, редиска, саримсоқпиёз, кўкат, қовун-тарвуз, ем-хашак экинлари ҳамда эртапишар маккажўхори экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин.
З.Алламурадов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи
И.Турсунов,
Қашқадарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси