Жорий йил Тошкент вилояти бўйича 103 минг гектар ерга ғалла экилган бўлиб, миришкорлар ҳар гектаридан 60-90 центнергача ҳосил олишни кўзлашган. Умуман олганда ҳудуд бўйича 2025 йил буғдой ҳосилидан қарийб 900 минг тонна дон олиш режалаштирилган.

Айни кунларда эса далаларда ғалла ўрими ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Мавсум олдидан ўрим отрядлари шакллантирилди, барча техникалар кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолга келтирилган. 

Белгиланган тартибда ишларни тизимли равишда ташкил этилиб, туман ҳокимликлари штаблари томонидан кундалик ўрим жараёнлари назорат қилиб бормоқда. Ўз навбатида, бўшаган дала майдонига такрорий экинлар экиш борасида ҳам манзилли режа асосида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари ўрим-йиғим ишларини самарали ташкил этиш мақсадида меҳнаткашларга тўрт маҳал иссиқ овқат берилмоқда.

Хусусан, Пискент тумани прокурори Х.Мақсудов ва бошқа масъуллар 2025 йил ғалла ҳосилини йиғиб олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирларни ўрганди. Бу йил туманда 23 минг 272 тонна ғалла ҳосили йиғиштириб олиниши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирга тажрибали агрономлар бошчилигида 17 та отряддан иборат ишчи гуруҳлар тузилган. Ҳар бир отрядга ИИБ, ФВВ ва миллий гвардия ходимлари бириктирилган. 

Мулоқот давомида ўрим ва ҳосилни жойларга тизимли етказишга эътибор қаратиш борасида айтилди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла ўрими уюшқоқликда ўтмоқда