ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида 6950 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда.
Ғалла ўрим-йиғим мавсумини самарали ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 31 та махсус отрядлар ташкил этилди ҳамда уларга 31 та ғалла ўриш комбайнлари, 155 та дон ташиш машиналари бириктирилди. Комбайнчилар ва отряд аъзолари учун қулайлик яратиш мақсадида кўчма шийпонлар ташкил этилди.
[gallery-23204]
Ўрим мавсумига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтган семинарда туман ҳокимлиги ҳамда соҳанинг тегишли мутасаддилари, ИИБ, ФВБ вакиллари иштирок этди.
Мавжуд техникалар вилоят Ишчи гуруҳи томонидан кўрикдан ўтказилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА