Ғалла ўрим-йиғими қизғин паллада
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда юртимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин паллага кирган. Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш учун ғаллакорлар бор куч ва имкониятини ишга солган.
[gallery-12345]
Ўтган йилнинг куз фаслида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 6 минг 577 гектар майдонга ғалланинг истиқболли навлари экилган эди. Деҳқонлар томонидан барча агротехника тадбирлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди. Натижада пайкалларда кўзланганидан ҳам зиёд ҳосил етиштирилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА