Яқинда давлатимиз раҳбари ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилишда ғалла етиштирувчи фермер ва кластерларнинг моддий манфаатдорлигини ошириб, 1 июндан ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини маълум қилди.

Сўнгги вақтда жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин ошиб бормоқда. Нарх-наво барқарорлигига эришиш учун биринчи навбатда ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарурати туғилмоқда. Шу муносабат билан фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Аслида ҳам давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат келтирмаяпти. Шу боис мамлакатимиз, фермер-деҳқонлари анчадан буён кутган дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратиш борасида муҳим қадам ташланди.

Фермер ва кластерлар ўзи етиштирган ғаллани биржа савдоларига олиб чиқиши учун давлат томонидан барча имкониятлар яратилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан фермер хўжаликларимиз ва миришкор деҳқонларимизнинг қилаётган меҳнатлари юқори баҳоланиб, ғалланинг нархи 2 баробарга ошгани фермер хўжаликларимиз ва миришкор деҳқонларимизнинг келгусида юқори натижаларга эришишига катта имконият бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бошқаларнинг кўзига ям-яшил ғаллазор, тонна-тонна дон мўмай даромаддек кўринса ҳам бу қанча сарф-харажат, меҳнат эвазига етиштирилгани ўзимизга аён эди. Шу вақтгача фермер хўжаликлари ғаллага қилган харажатларини охир -оқибат сомон сотиш билан қопларди.

Фермер хўжаликлари ғаллани давлат буюртмаси, хариди бўлгани учун етиштирар эди. Аслида ғалла экиб, даромад қилиш жуда қийин. Ҳисоб-китоб қилиб кўрилганда, бир тонна ғалла учун 1 миллион 550 минг сўм тўланади. Агар бир гектар ерда ўртача

35 центнер ҳосил етиштирилганда 3,5 тонна ғалла олинади. Агар бир гектар ерни экин экишга тайёрлашнинг ўзига камида 500 минг сўм сарфланса, даромад аранг харажатни қоплашга етса, фермер хўжалиги қандай ривожланади?

Давлатимиз раҳбарининг «буғдойнинг ҳақиқий эгаси фермер ва кластерлар. Бундан буён, туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди», деган сўзлари фермер хўжаликлари ва деҳқонларимизнинг қаддини ҳам, қадрини ҳам ошириб юборди. Эндиликда деҳқонларимиз аниқ мақсад сари интилиб, келгуси йил ҳосили учун яна ҳам кўпроқ майдонда дон экиб, ҳар гектар, ҳатто ҳар бир тўп ғалла ривожига алоҳида эътибор қилиб, 80-100 центнерлик маррани кўзлаб меҳнат қилмоқда. Бунинг учун хориждан замонавий, илғор технологияларни олиб келиш ва қўллашга ҳам тайёр.

Келгусида фермер хўжаликларида етиштирилган ғалла ҳосилини биржа орқали бозор нархида сотиб олинган даромаддан чет эл технологиялардан иборат томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш каби технологиялар жорий қилинади. Ҳар бир ишчи ҳодимлари даромадини кўпайтириб яшаш шароитлари яхшиланади. Ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади.

Айни вақтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгаши Президентимиз ўтказган ғаллачиликни рағбатлантириш борасидаги йиғилишида фермерларимизга катта имкониятлар яратилганини, яъни буғдой нархи ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошгани ҳамда фермер хўжалигининг қолган донини дон корхоналарга сақлаб биржа нархларда сотилиши каби имтиёзлар жойлардаги барча фермер хўжаликларига етказиш ва тарғибот қилишни бошлаб юборди.

З.Алламурадов,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгаши бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла етиштиришда жорий этилаётган янги ислоҳотлар