Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг Сирдарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳрида марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Ғаллачилик тармоғида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар инспекция назоратида” мавзусида матбуот анжумани ва амалий пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир доирасида Сайхунобод туманидаги кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖ ҳамда Сирдарё туманидаги “Иброҳим Каримов” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида фаолият юритаётган, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган “Эргаш Эшонқулов” фермер хўжалигига амалий ташриф уюштирилди.

Матбуот анжумани "Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилояти бошқармасида ташкил этилди. Унда ғаллачилик, пахтачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги тармоқларида ишлаётган ходимларнинг меҳнат ҳақини ўз вақтида тўлаш масалалари, 2002 йил 6 мартда қабул қилинган Президент қарори ижроси, шунингдек 2025 йилги ғалла ўрим-терим мавсумини самарали ташкил этиш ва шартномавий режаларнинг бажарилиши муҳокама қилинди.

Савол-жавоб тарзида ўтган анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Нурали Шодиев ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва истиқболдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарорига мувофиқ, инспекция органларига юклатилган вазифалар ижроси доирасида 2025 йил бошидан буён 25 041 та назорат объектида 62 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида 3 157 та назорат тадбирлари ўтказилган. Улардан 339 таси текширув, 2 818 таси мониторинг шаклида амалга оширилган.

Бу тадбирлар натижасида 314 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жами 1 млрд 39 млн 550 минг сўмлик жарималар қўлланилган. Шунингдек, 2 809 та корхонага огоҳлантиришлар берилган, 111 та тақдимнома юборилган ҳамда 26 та ҳолат суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан ҳам 42 та тақдимнома тегишли идораларга тақдим этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 1–3-қисмлари асосида 176 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1 млрд 12 млн 312 минг сўмлик жарималар қўлланган.

Матбуот анжуманидан сўнг, ОАВ вакиллари “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖнинг дон қабул қилиш шохобчасига ташриф буюриб, қабул жараёнларининг белгиланган стандартлар асосида, шаффоф ва электрон тизимларда амалга оширилаётгани билан яқиндан танишдилар.

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш мумкинки, жорий йилда Сирдарё вилоятида 73 минг гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, ҳосил 11 та дон қабул қилиш шохобчасида қабул қилиб олинади. Қабул жараёнида низоли ҳолатлар юзага келмаслиги учун ҳар бир шохобчага "Ўзагроинспекция" мутахассислари бириктирилган.

Пресс-турнинг кейинги манзили Сирдарё туманидаги “Эргаш Эшонқулов” фермер хўжалиги бўлиб, иштирокчилар бу ерда ғалла ўрим-терим ишлари, замонавий техникадан самарали фойдаланиш жараёни билан яқиндан танишишди. Жорий мавсумда ўрим учун вилоят бўйича 224 та юқори унумли комбайн ва 1 028 та юк ташиш воситалари жалб этилган.

– Биз бу йил "Васса" навли буғдой етиштирдик. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширдик ва ҳозирда гектарига 90 центнер ҳосил олишни мақсад қилганмиз. "Ўзагроинспекция" мутахассислари барча жараёнларда бизга амалий ёрдам бермоқда, – дейди Фермер Зокир Эшонқулов.

Хулоса қилиб айтганда, “Ғаллачилик тармоғида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар инспекция назоратида” мавзусидаги матбуот анжумани ва амалий пресс-тур иштирокчилар учун фойдали ва мазмунли ўтди. Марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари ислоҳот самаралари, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида атрофлича ахборотга эга бўлишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла етиштиришда шаффофлик ва тизимли ёндашув