Ғалабага интилган ёш иқтисодчилар
Ҳонг Конг шаҳрида ўтказилган Халқаро иқтисод олимпиадасида (IEО-2024) Ўзбекистон терма жамоаси илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
52 давлатдан 250 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар беллашувларида Қарши шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Жасурбек Ризоқулов бронза медали соҳиби бўлди.
Ушбу ютуқ билан ўқувчимизни, унинг ота-онаси ҳамда устозларини муборакбод этамиз!
Н.Усмонова, ЎзА