Ўзбекистон ёшлари учун 2021 йил туб бурилиш ва юксалиш даври сифатида тарихга муҳрланади, десам муболаға бўлмайди.

Чунки аҳолининг ярмидан ортиғини ёшлар ташкил этаётган бу юртда жуда муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

Тошкент давлат юридик университети талабаси сифатида шуни англаяпманки, университетдаги таълим ва тарбия масалалари талаба ёшлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бизларнинг келажакда адолатпарвар юрист бўлишимизга йўналтирилган.

Юрист бир вақтнинг ўзида маънан юксак, адолат, инсонпарварлик, ҳалоллик ва интилувчанлик каби фазилатларга эга бўлиши баробарида пухта ҳуқуқий билимга эга бўлиши, қонунчиликни яхши ўзлаштириши лозим. Бундан ташқари, адабиёт, санъат ва спортга ошно бўлиш, чет тилини билиш ҳам давр талабидир.

Бўлажак юрист сифатида тарихий-ҳуқуқий меросни биз ёшлар ўрганишимиз ва қиёсий таҳлил қилишимиз керак. Бу борада айниқса, Ғафур Ғулом ижоди муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис ҳам университетимизда Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки Ғафур Ғулом асарларида шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ўз ифодасини топган.

Ана шу аҳамиятли ижод қиррасининг ҳуқуқшунослик илмидаги ролига эътибор берсак, ўз даврининг долзарб асарларидан бири – «Йўлдош» достонида фуқаролик уруши йилларида Йўлдошнинг яқинларидан ажраб, қаровсиз қолган бошқа етим болалар каби меҳр ва эътиборга муҳтожлиги ҳамда унга давлатнинг ғамхўрлик қилиши, интернат ва болалар уйи ташкил этилгани бугунги кунда ҳам долзарб масаладир. Айнан мазкур болалар уйида тарбияланганлар ўз Ватани ҳимояси учун қай даражада тайёр ва сергак экани биз ёшларга мотивация вазифасини ўтайди. Нега деганда, жорий йилда 900 чин етим болага уй-жой берилиши Ғафур Ғулом ижодининг мантиқий давомидир. Шунингдек, 2021 йил Давлат дастурида, аввало, талаба ёшларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилган. Дастурда кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти ажратилиши белгилангани ёшлар сиёсатида жуда адолатли қарордир. Аввалги тизимда Президент стипендиясини талаба бир йил давомида охирги курсда олган бўлса, эндиликда талаба бутун ўқиш даврида Президент грантига эга бўлади.

Давлат грантларининг 25 фоизга оширилиши ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун 2 баравар грант ажратилиши ҳам ёшларнинг олий маълумотли бўлиши, янгиланаётган Ўзбекистон ёшларининг келажаги, илм-фан ютуғи учун яратилган имкониятдир.

Қувонарли томони шундаки, мутафаккир, шоир ва адибларимиз илм ва меҳнатсеварликни асарларида улуғлашганки, бу улуғ ғоялар 2021 йил Давлат дастурида ўз ифодасини топиб, эндиликда юртимиз ОТМларида икки ва ундан ортиқ фарзанди таълим олаётган оилаларга таълим кредитини талаба ўқишни тугатганидан сўнг қайтариш имконияти берилаётгани ҳам катта имконият эшигини очди. Яна бир имконият бу Давлат дастурида академик таътил масаласида ҳам енгилликлар берилаётганлигидир. Академик таътил даврини эндиликда талаба ихтиёрига кўра сиртқи ёки масофавий таълим турига алмаштириб, мустақил таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Яъни, талабанинг таълим олишида узилиш бўлмайди.

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида бу жойни бутун халқимиз, айниқса, ёшлар учун том маънода адабиёт, маънавият ва тарбия масканига айлантириш, ушбу мажмуадан янада самарали фойдаланиш, у ерда ўрнатилган ҳар бир адиб ижодини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида боғда адабиётимизнинг атоқли намояндалари хотирасига ўрнатилган ҳайкалларни олий таълим муассасаларига бириктириш таклифини билдиргани ҳам бежиз эмас.

Адабиётшунос олимларнинг ижодини тадқиқ этаётганлар илмий ишларини таҳлил этишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим. Шу маънода Ғафур Ғулом ижодига ҳам бўлажак ҳуқуқшунос сифатида янгича назар билан ёндашиб, Ғофур Ғуломнинг тинчлик, дўстлик ва халқ бахтининг жўшқин куйчиси бўлганига амин бўлдим.

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида илгари сурилган таълим ташкилотларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг ўқув режаларига бакалавриат босқичида «Маънавиятшунослик», магистратура босқичида «Касбий маънавият» фанлари киритилиши, магистратура таълим босқичида “PR-менежер» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши ҳам мени жуда қувонтирди. Мутахассис ёки малакали кадр бўлиш бирга маънан юксак бўлиш виждон амри бўлса керак.

Абдулазиз Равшанов,

ТДЮУ 1-босқич талабаси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғафур Ғулом ижодининг юриспруденция ривожидаги ўрни