Гаагада Беларусь элчихонасига ҳужум уюштирилди
Гаагада жойлашган Беларусь элчихонаси ҳужумга учради, деб хабар тарқатди “РИА Новости”. Воқеа тунда юз берган. Бузғунчилар деворга қора ва қизил буёқда чизиб ташлаган. Бундан ташқари бинонинг бир неча ойнаси чил-парчин қилинган.
Айни пайт элчихона ходимлари деворни тозалаяпти. Таъкидланишича, полиция гумондорлардан бирини ҳибсга олган, суриштирув давом этяпти. Беларуснинг Нидерландиядаги элчихонаси воқеа юзасидан расмий изоҳ беришдан бош тортган.