Россия-Украина
АҚШ Президенти Жо Байден Ҳиндистонда ўтган G20 саммити қатнашчилари Украинада “БМТ тамойилига, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка асосланган адолатли ва барқарор дунё ўрнатиш зарурлиги юзасидан етарли даражада келишувга эришди”, дея таъкидлади.
АҚШ Украинанинг Россияга қарши жангини тўғри, деб билмайди ва бу жараёнда Америка қуролидан фойдаланилишига йўл қўймайди. Шунга қарамай, Киев ҳарбий амалиёт бўйича ўзи қарор қабул қилиши керак. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен “ABC” телеканалига интервьюсида айтган. Унинг қўшимча қилишича, Украина “ўз ҳудудини ҳимоя қилиш, ҳудудларини қайтариб олиш бўйича асосий қарорни ўзи қабул қилиши керак”.
“Биз ўнлаб бошқа давлатларнинг роли айни мақсад йўлида Киевни қўллаб-қувватлашдан иборат, деб ҳисоблаймиз”, дея таъкидлади Блинкен. Бундан ташқари, у АҚШ Москва ҳам Киев сингари музокара ўтказиш ташаббусини қўлласа, Украина Россия билан мулоқотга тайёр, деб билишини қайд этди.
Россия билан қачон тинчлик музокараси ўтказишни Украинанинг ўзи билади, деди Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер. “DPA” агентлиги унинг баёнотидан “Энг муҳими, зиддиятни тинчлик воситасида ҳал этиш керак”, тарзида иқтибос келтирган. Шу билан бирга Германия раҳбари Киевга қурол-аслаҳа етказиб беришни қўллаб-қувватлашини айтди.
Канада Бош вазири Жастин Трюдо G20 саммити якуний ҳужжатидаги Украинага оид қисм янада кенгроқ бўлиши керак эди, деб таъкидлади.
“G20 турли қарашларга эга гуруҳ. Биз Украинага бўйича баёнот устида жиддий ишладик, ҳужжат ниҳоятда мукаммал чиқишига уриндик”, дея қўшимча қилди Бош вазир.
Франция Президенти Эммануэль Макрон “катта йигирмалик”ни Украинадаги низони ҳал этиш учун дипломатик келишувга эришадиган сиёсий майдон эмас, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, “Мазкур гуруҳ адолатли ва барқарор дунёни ҳимоя қилади. G20 сиёсий мунозара форуми эмас. 2008-2010 йиллардаги халқаро молиявий инқироздан кейин иқтисодий, молиявий ва иқлим ўзгариши каби мавзулар муҳокамаси долзарброқ”.
Ғарб мамлакатлари ривожланаётган илғор давлатларга йўл бериб, муросавий матн чиқиши учун Украина зиддияти бўйича ўз баёнотидан воз кечишга мажбур бўлди, деб ёзди “Financial Times” нашри.
“Агар Ғарб бундай йўл тутмаганда, “катта йигирмалик” парчаланиб кетиши масъулиятини бўйнига олишига тўғри келар эди”, деб ёзган газета.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик ҳамкасби Жо Байден билан Киевга “ATACMS” тезкор-тактик ракета мажмуаси етказиб беришни яна муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда у “CNN” телеканалига интервьюсида айтиб ўтди.
Аввалроқ “ABC” телеканали Вашингтон Киевга 300 километргача етиб борадиган “ATACMS” беришни мўлжаллаётганини маълум қилган. Кейинроқ АҚШ Президентининг миллий масалалар бўйича ёрдамчиси Жонатан Файнер Қўшма Штатларда бундай имконият борлигини тасдиқлаган.
Аброр ХОН,
ЎзА