КУЗ ИЛҲОМЛАРИ... Шуҳрат ОРИФ



МАНЗАРА

Япроқлар шивирлар - саволлари кўп, 
Япроқлар шитирлар - тили кесилган.
Дарахтлар тазарру онини англаб,
Кўйлагини ечиб жойнамоз қилган...

Кимдир келишини кутар ўриндиқ,
Гўё ниманидир келган фурсати.
Тангри бандасини бунча севмаса - 
Видо борлигини қўяр кўрсатиб...

Кўкка совурилди яна бир имкон...
Сокин талвасада титрайди олам.
Йиғилар оралаб хиргойи қилиб,
Халлослаб бозорга кетмоқда одам...

* * *

Мендек зерикканга ўхшайди кузак, 
Мусича сингари оғир хўрсинар.
Бизни баҳорларда адаштирган қиз, 
Сарғайган боғимиз келиб кўрсинлар.

Хазонлар - ошиқлар қабристонига, 
Умидини кўмиб қайтар турналар.
Самода юрагим суратин чизиб, 
Сизнинг исмингизни айтар турналар...

Бизни бу бекатда ҳеч ким танимас,
Ҳаёт - мен кўришни истамаган туш.
Биламан қайдадир турибсиз илҳақ, 
Сочингиз елкандек ёйиб фаромуш.

Кимнидир, ненидир кутдим ишониб,
Осмонга термулиб ўтдим теракдай.
Хазон бўлиб ҳамки кетолмаяпман, 
Гўёки ҳалиям сизга керакдай...

Япроқдек омонат тебранади дил, 
Тамаки тутатар яна ғолиб куз.
Дунёни бир гўзал рангга бўярдим,
Афсус, сиздан олдин куз келди, афсус..
                                        
                                Шуҳрат Ориф

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гўё ниманидир келган фурсати
Маданият
08:30 / 14:09:2019



МАНЗАРА

Япроқлар шивирлар - саволлари кўп, 
Япроқлар шитирлар - тили кесилган.
Дарахтлар тазарру онини англаб,
Кўйлагини ечиб жойнамоз қилган...

Кимдир келишини кутар ўриндиқ,
Гўё ниманидир келган фурсати.
Тангри бандасини бунча севмаса - 
Видо борлигини қўяр кўрсатиб...

Кўкка совурилди яна бир имкон...
Сокин талвасада титрайди олам.
Йиғилар оралаб хиргойи қилиб,
Халлослаб бозорга кетмоқда одам...

* * *

Мендек зерикканга ўхшайди кузак, 
Мусича сингари оғир хўрсинар.
Бизни баҳорларда адаштирган қиз, 
Сарғайган боғимиз келиб кўрсинлар.

Хазонлар - ошиқлар қабристонига, 
Умидини кўмиб қайтар турналар.
Самода юрагим суратин чизиб, 
Сизнинг исмингизни айтар турналар...

Бизни бу бекатда ҳеч ким танимас,
Ҳаёт - мен кўришни истамаган туш.
Биламан қайдадир турибсиз илҳақ, 
Сочингиз елкандек ёйиб фаромуш.

Кимнидир, ненидир кутдим ишониб,
Осмонга термулиб ўтдим теракдай.
Хазон бўлиб ҳамки кетолмаяпман, 
Гўёки ҳалиям сизга керакдай...

Япроқдек омонат тебранади дил, 
Тамаки тутатар яна ғолиб куз.
Дунёни бир гўзал рангга бўярдим,
Афсус, сиздан олдин куз келди, афсус..
                                        
                                Шуҳрат Ориф