Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Белгия Қироллигида ташкил этилган “eNovation” лойиҳасининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.
Ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда “еНоватион-кимёвий, биологик, радиологик, ядровий ва портлаш хавфига эга моддалар хавфсизлиги соҳасидаги инновациялар бўйича ўқув марказларининг кенгайтирилган тармоғи” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, режалаштирилган тадбирлар, халқаро тадбирларнинг тафсилотлари, уларни амалга ошириш сана ва босқичлари, молиялаштириш жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, лойиҳа шериклари ва потенсиал университетлар ўртасида алоқа ҳамда уларни бошқариш стратегиялари муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА