Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлимларининг бирида бўлинма бошлиғи лавозимида ишловчи катта лейтенант К.Н.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, республикамизда юзага келган электр энергияси ва ёнилғи танқислиги олдини олиш учун ишчи гуруҳ тузилиб, нарх-наво назоратга олинган. ФВБ ходими фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан ўтказилаётган текширувларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан доимий равишда шахсий автомобилига ёқилғи қуйдириб, пул маблағларини пора тариқасида олиб келган.
Жорий йилнинг 28 январь куни К.Н. тадбиркордан 1 миллион сўм миқдоридаги пул маблағини пора сифатида олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФВБ ходимининг порахўрлигига чек қўйилди