ФВБ биноси фойдаланишга топширилди
Янгиер шаҳар ФВБ биносининг очилиш маросимига бағишланган тадбирда фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, бўлим шахсий таркиби ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар соҳадаги энг сўнги ўзгаришлар, хизматчиларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида сўз юритди.
[gallery-17180]
Тадбир доирасида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳам ташкил қилинди. Унда йигит-қизларнинг фикр-мулоҳазалари, истак ва таклифлари тингланиб, ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бир гуруҳ фаол ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, ФВВ академияси томонидан ўтказилаётган “Ватанга содиқ ёшлар” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғини тингловчиларига сертификатлар топширилди.
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари