Шу кунларда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 2026 йили Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш мусобақасига тайёргарлик машғулотларини ўтказмоқда.

Нодир Элибоев бош мураббийлигидаги футзалчиларимиз яқинда Хитой терма жамоасига қарши иккита сафар ўйинини ўтказиб, ҳар иккаласида йирик ҳисобда (3:0, 6:0) ғалаба қозонганди.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик бўйича ишлаб чиқилган дастурга кўра, футзалчиларимиз навбатдаги назорат ўйинларини Тошкентда Тожикистон футзал терма жамоасига қарши ўтказади.

Бугун куни мазкур ўртоқлик ўйинида иштирок этадиган Тожикистон миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди.

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги бу галги назорат учрашувлари 13 ва 15 апрель кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзалчиларимиз Тошкентда Тожикистон билан куч синашади