Футзал бўйича қитъамиз бўйлаб “Осиё кубоги–2026” саралаш баҳсларига старт берилади. Унда 31 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади.

2026 йилнинг 27 январь кунидан 7 февралига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган қитъа кубоги йўлланмаси учун ўтадиган ушбу саралашнинг 7 та гуруҳида 4 тадан, битта гуруҳда эса 3 та жамоа 15 та йўлланма учун баҳс олиб боради. Саралаш баҳслари 20–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкек шаҳрида ўтказиладиган “F” гуруҳи саралаш баҳсларида иштирок этади. Ҳамюртларимиз бугун илк учрашувини Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин соат 15:00 да бошланади. Шунингдек, футзалчиларимиз 22 сентябрь куни Шарқий Тимор, 24 сентябрда эса Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Дарвоқе, Ўзбекистон ва Фаластин футзал терма жамоалари ўзаро бир маротаба тўқнаш келган. Ушбу баҳс 2005 йилги Осиё кубогида бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон терма жамоаси рақибларини 9:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Маълумот ўрнида: Саралаш баҳсларида 8 та гуруҳнинг биринчи ўрин ва 7 та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган иккинчи ўрин эгалари финал босқичига йўл олади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзалчиларимиз Осиё кубоги йўлланмаси учун Қирғизистонда баҳслашади