Футзалчи қизларимиз дуранг қайд этди
Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилаётган футзал бўйича аёллар Осиё чемпионати саралаш босқичининг "C" гуруҳидаги баҳслар давом этмоқда.
Фаррух Зокиров бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк баҳсини Филиппин термасига қарши ўтказди. Мазкур ўйин 3:3 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, “С” гуруҳида Филиппин очколарини тўрттага етказиб олган бўлса, терма жамоамиз ўзининг илк очкосини қўлга киритди.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси 15 январь куни Қувайт термасига қарши ўйин ўтказади.
[gallery-21236]
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА