Кеча Андижонда футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини 6:2 ҳисобида мағлуб этди. “Сурхон” “Локомотив” жамоасини 4:3 ҳисобида доғда қолдиргани ўзига хос шов-шувли натижа сифатида қайд этилган бўлса, “BMB” “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллади.

Бугун, 30 сентябрь куни Олий лига 2-тур учинчи кунги баҳсларида Қаршининг “Насаф” жамоаси Тошкент вилоятининг “Максам-Чирчиқ” жамоасига қарши майдонга тушса, “Бунёдкор” SQB футзалчилари қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.
Учинчи кунги баҳсларни “Oil Star” – “Динамо” учрашуви якунлаб беради.
2-тур ўйинларининг сўнгги баҳслари 3 октябрь куни ўтказилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА