ФУТЗАЛ: Осиё чемпионатига Европа орқали
26 февраль – 8 март кунлари қўшни Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари ўтказилади.
26 февраль – 8 март кунлари қўшни Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари ўтказилади.
Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Футзалчиларимиз 10 январдан Тошкентда мазкур мусобақага тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини бошлаган эди.
19 январга қадар давом эттирилган йиғинлардан кейин термамиз Осиё чемпионатидан олдин якуний йиғин ва назорат учрашувларини ўтказиш учун Европага – Озарбайжонга йўл олганди. Футзалчиларимиз Бокуда 4 кунлик йиғин доирасида маҳаллий миллий терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ташкил этишни режалаштирганди. Кеча мазкур ўйин бўлиб ўтди.
Дилшод Рахматов, Ихтиёр Ропиев ва Акбар Усмонов томонидан киритилган учта голга мезбонлар иккита гол билан жавоб бера олишди холос. Таркибида бразилиялик легионерлар тўп сурадиган, Европа футзалида яхшигина обрўга эга бўлган Озарбайжон термаси ҳисобни тенглаштиришга ҳарчанд уринишмасин бунинг уддасидан чиқа олмади.
Ушбу термалар ўртасидаги навбатдаги жавоб учрашуви эртанги кунга белгиланган. Ва шундан кейин Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги терма жамоамиз қитъа чемпионатида иштирок этиш учун Ашҳабод шаҳрига йўл олади.
ОЗАРБАЙЖОН — ЎЗБЕКИСТОН — 2:3 (0:2).
Голлар: Оливейра да Насименто (24), Э. Сургали (36) – Д. Рахматов (3), И. Ропиев (5), А. Усмонов (29).
Ўзбекистон (дастлабки таркиб): Равшн Элибоев, Машраб Одилов, Дилшод Рахматов, Акбар Усмонов, Суннатулла Жўраев.
Захирадан тушганлар: Рустам Умаров, Анасхон Рахматов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Хуснуддин Нишонов, Равшан Исматуллаев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Абдулла Солихов, Хушнур Эркинов.
Боку йиғинида иштирок этаётган футзалчилар:
Дарвозабонлар:
1. Рустам Умаров (АГМК)
2. Равшан Элибоев (“Пахтакор”)
Ўйинчилар:
3. Жавлон Аноров (“Максам-Чирчиқ”)
4. Константин Свиридов (“Максам-Чирчиқ”)
5. Илҳом Ҳамроев (АГМК)
6. Ихтиёр Ропиев (АГМК)
7. Дилшод Раҳматов (АГМК)
8. Ҳусниддин Нишонов (АГМК)
9. Равшан Исматуллаев (“Сўғдиёна”)
10. Хушнур Эркинов (“Сўғдиёна”)
11. Анасхон Раҳматов (АГМК)
12. Абдулла Солихов (“Локомотив”)
13. Суннатилла Жўраев (“Насаф”)
14. Акбар Усмонов (АГМК)
15. Машраб Одилов (АГМК)