Футзал: Олий лиганинг 4-тури бугун якунланади
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лига баҳсларининг 4-тур учрашувларига Жиззах вилояти мезбонлик қилмоқда.
Турнинг кечаги учрашувларида “Металлург” жамоаси 2:1 ҳисобида ОКМК клубидан устун келган бўлса, “Максам-Чирчиқ” ва “Oil Star” ўртасидаги ўйин 0:3 ҳисобида якунланди. “Локомотив” эса 5:2 ҳисобида “Сурхон” жамоасини таслим қилди. “Динамо” ҳамда “Dizak” баҳси 1:1 ҳисобида якунланди.


Бугун, 19 декабрь куни Олий лига баҳсларининг 4-тур учрашувлари якунланади. Ушбу кунда “Бунёдкор” – “Металлург, ОКМК – “Насаф”, “Dizak” – “Пахтакор”, “BMB” – “Динамо” клублари ўзаро рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА