Футзал: бугун чемпионатнинг барча совриндорлари аниқланади
Бугун, 6 октябрь куни юртимизда давом этаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади.
Куннинг иккинчи ярмида, яъни 17:30 да Франция ва Украина бронза медал учун кураш олиб боради. 20:00 да эса Аргентина – Бразилия терма жамоалари қарама-қаршилигида бошланадиган финал учрашувида жаҳон чемпиони аниқланади. Ҳар икки баҳс пойтахтимиздаги “Ҳумо арена“ спорт саройида бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА