Хабарингиз бор, мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари ўтказилади.

Мазкур турнирнинг расмий логотипи эълон қилинди. Расмий логотип ФИФАнинг футзал бўйича жаҳон кубоги соврини шаклида тайёрланган бўлиб, унинг юқори қисмидан тўп ва қалампир шаклидаги тасвир ўрин олган.  

Мазкур логотип Самарқанднинг муҳташам ва тарихий Регистон майдонида 26 май куни жамоатчиликка тақдим этилади. Шунингдек, ушбу санада 24 та иштирокчи жамоалар учун гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.  

Қуръада мусобақанинг беш карра ғолиби Бразилия, амалдаги жаҳон чемпиони – Португалия, Испания, Эрон Ислом Республикаси ва Аргентина биринчи саватчадан жой олади ва қолган жамоалар ҳам рейтингдаги ўринларига қараб саватчаларга ажратилади.  

Жаҳон чемпионати баҳсларига Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро шаҳарлари мезбонлик қилади ва унда Ўзбекистон, Афғонистон, Ангола, Аргентина, Бразилия, Коста-Рика, Хорватия, Куба, Франция, Гватемала, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Ливия, Марокаш, Нидерландия, Янги Зеландия, Панама, Парагвай, Португалия, Испания, Тожикистон, Таиланд, Украина ва Венесуэла терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал бўйича жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди