ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятидаги “Терма жамоалар маркази” стадионида “CAFA U-17 Championship 2025” турнири бўлиб ўтмоқда.
Ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнирда мамлакатимиз билан бирга Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этмоқда.
[gallery-23635]
Бугун ҳамюртларимиз эронлик тенгдошлари билан учрашув ўтказди. Биринчи таймда ўз дарвозаларидан 2 та гол ўтказиб юборган ўсмирларимиз, иккинчи таймда фаоллик кўрсата олдилар. Кетма-кет қилинган ҳужумлар ўз самарасини берди: рақиблар дарвозаси 4 марта ишғол қилинди. Натижа – 4:2.
Ўсмирларимиз ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб, финалга йўл олди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА